23 February 2010
02:48 -
Беҳаёликни тарғиб қилмоқчи бўлган серб қўлга олинди, ўзимизнинг тарғиботчилар билан ҳеч кимнинг иши йўқдек
Ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, порнографик адабиётларни мамлакатимизга олиб киришга уринган Сербия фуқароси ҳибсга олинган. Тошкент вилоятнинг Қозоғистон билан чегарадош Чиноз тумани орқали шахсий автомабилида олиб ўтаётган бу ажнабий контрабандачи жиноий жавобгарликка тортилган. Хабарларда атиги 16 та диск ва иккита журнал билан қўлга олинган сербнинг исми-шарифи келтирилмаган.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг таъкидлашича, ўтган йил давомида божхона ходимлари томонидан порнографик характердаги 1725 та аудио ва видео кассета ҳамда порнографик маҳсулотларини ноқонуний равишда мамлакат ҳудудига олиб киришга бўлган 777 та уринишнинг олди олинган.
Бироқ мамлакат ичида порнографик маҳсулотларни тарқатиш, бозорларда сотиш яхшигина йўлга қўйилган. Масалан, мамлакат қонунларида таъкиқланганига қарамай, пойтахтнинг Янгиобод эски буюм бозорида ҳар куни минглаб диск ва босма адабиётлар сотилади. Буюк ипак йўли метро бекатидан чиққан жойда эса эротик дўкон очилган бўлиб, у хос мижозларга хизмат кўрсатади. Ана шу бизнесдан бойиётганларнинг сони ортиб бормоқда.