23 February 2010
02:06 -
АҚШ Ўзбекистонда ҳарбий база тикламоқчи эмас, тикласа нима бўлади?
АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон масалалари бўйича махсус вакили Ричард Холбрук кеча Остонада ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Канат Саудабоев билан ўтказган учрашувида ўз мамлакатининг Ўзбекистонда ҳарбий база тикламоқчи эмаслигини эътироф этди. Оқ уй мулозимига кўра, АҚШ ҳукумати Афғонистонга Ўзбекистондан транзит юкларини ўтказишга розилик берганининг ўзидан миннатдор. Ҳарбий база қурилиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Агар АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ҳудудидан транзит юкларини олиб ўтишга рухсат олганидан севиниб, инсон ҳуқуқлари вазияти борасидаги принципларидан шунчалик чекинган бўлса, база қурилиса аҳволни тассавур қилаверинг, демоқда кузатувчилар.