22 February 2010
15:33 -
АҚШнинг Эндоувер шаттл кемаси умрининг охирги сафаридан қайтди
Ўтган йили июль ойида Халқаро Фазовий Станцияга (ХФС) бориб келган АҚШнинг Эндоувер (Endeavour) шаттл кемаси бу йил 8 февралда охирги фазовий сафарга чиқиб, яна ХФСга туташган эди. Reuters агентлиги хабар беришича, экипажи 5 кишидан иборат бўлган Эндоувер кемаси 13 кунлик сафарини битириб, 2 соатча аввал Майами штатидаги Каневерел бурнида жойлашган Кеннеди Космик Марказига ҳеч бир муаммосиз қўнди.
Шу билан Эндоувер кемасининг умри битди. Аввал ҳам хабар қилганимиздек, бу йил яна 5 марта америкаликларнинг турли шаттллари ХФСга учирилади ва шу билан ҳозирги авлод шаттлларининг учиши тўхтатилади. Кейинги авлод шаттллар ҳали тайёр эмас. Улар тайёр бўлгунча, русларнинг анчагина ибтидоий бир марта учириладиган Союз типидаги кемалари орқали ХФСга космонавтлар бориб-келиб туради, орбитал станцияга озиқ-овқат ва майда-чуйда жиҳозлар ташилади.
16 мамлакатнинг 100 миллиард долларлик умумий лойиҳаси бўлган ХФС ҳозир тўла жиҳозланди. У ҳали узоқ йиллар хизмат қилади