22 February 2010
14:17 -
“Ўзбектрансгаз” Ўш вилоятига бериладиган табиий газ миқдорини оширди, аммо бу ҳам етарсиз
Қирғиз ахборот агентликларининг Ўш вилояти газ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Пакир Алимовга асосланиб билдиришича, шу пайтгача аввалги келишувларнинг 40 фоизи даражасида Ўшга газ бераётган “Ўзбектрансгаз” кечадан бошлаб бу рақамни 60 га чиқарган. Газнинг асосий қисми Ўш шаҳрига берилмоқда, унинг эҳтиёжлари 100 фоиз қондирилмоқда.
Алимовнинг айтишича, қирғизлар ўз эҳтиёжлари “Ўзбектрансгаз” тарафидан тўла қондирилишини кутишмоқда.
Алимовнинг айтишича, қирғизлар ўз эҳтиёжлари “Ўзбектрансгаз” тарафидан тўла қондирилишини кутишмоқда.