09 July 2011
03:37 -
Америкаликларнинг охирги шаттл кемаси фазога учди

Шаттларнинг тарихи 30 йил аввал фазога учган Columbia кемасидан бошланган. Atlantis эса 1985 йилдан бери ишлатиларди.
Аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, АҚШ янги авлод шаттлари устида ишларни тамомлагунча, америкаликлар ҳам ХФС билан алоқани русларнинг “Союз” кемаси ёрдамида давом эттириб турадилар.
2010 йил 15 майдаги хабаримизда ҳам Atlantis шаттл кемаси сўнгги марта фазога учганини урғулагандик. Кўринишидан, биз бироз хато қилганмиз ёки америкаликлар кейин қарорларини ўзгартиришган.