22 February 2010
13:41 -
Осиё Тараққиёт Банкининг йиллик мажлиси 1-4 майда Тошкентда бўлади, “Бирлик” бундан фойдаланоладими?
Президент Ислом Карим 16 февраль куни Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) президенти Харухико Куродани қабул қилгани, учрашув расмиятчилик учунгина бўлгандек кўринганини хабар қилар экан, “Осиё Тараққиёт Банки раҳбари мамлакатимзга расмиятчилик учун келмагани аниқ. Демак, бошқа инстанцияларда қандайдир амалий музокаралар бўлади, қандайдир қарорлар қабул қилинади. Буларни ўзбек ахборот воситаларидан эмас, русларга сиздирилган хабарлардан ўргансак керак”, деб башорат қилган эдик.
Ҳозир маълум бўлишича, Харухико Куроданинг Ўзбекистонга келишидан асосий мақсад Осиё Тараққиёт Банкининг Тошкентда 1-4 май кунлари ўтказиладиган мажлисига тайёргарчилик ишлари билан танишиш бўлган. Воқеанинг бу тарафи Ўзбекистонда ёритилмаганини ҳам тушуниш мумкин. Сабаб қуйидагича.
“Бирлик” 2003 йилдаги қурултойини Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банкининг (ЕТТБ) Тошкентда ўтказилган йиллик мажлиси кунларига тўғрилаган ва ўша кунлардаги эркинликлардан фойдаланиб, аввалари йўл қўйилмайдиган қурултойини ўтказиб олганди. Айнан шундан кейин бошқа партиялар ҳам қимирлаб қолишгани - ҳаммага маълум фактдир.
Демократик тамойилларга ҳурмат нуқтаи назаридан ОТБ, ҳеч шубҳасиз, ЕТТБдан анчагина паст даражада турадиган муассаса. Шундай бўлса ҳам, бу банкнинг Тошкентда катта йиғилиш ўтказиш ниятидан фойдаланиб, “Бирлик” Партиясининг Адлия вазирлигида рўйхатга олиш масаласини пайсалга солиб келаётган ўзбек бюрократларига муайян таъсир ўтказиш ва бу масалани ҳал қилишда етарлича олға кетиш керак.