22 February 2010
12:35 -
Гаити зилзиласида ўлганларнинг сони 300 мингдан ошиши мумкин
Бу мамлакт президенти Рене Превалнинг Reuters агентлиги келтирган сўзларига кўра, ўтган ойда бўлган зилзила қурбонларининг сони, пойтахтдаги вайроналар остида кўмилиб кетганлар ҳам ҳисобга олинганда, 300 мингдан ортиши мумкин.
Вайроналар остида ётганлардан ташқари 200 минг жасад топилди, умумий рақам 300 мингга етса керак, дебди Рене Превал Мехико шаҳрида ўтаётган Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзаси давлатлари раҳбарларининг кечаги йиғилишида. Америкалараро Тараққиёт Банкининг ҳисобларига кўра, 250 минг уйни вайронага айлантириб, 1,5 миллион кишини чодирларда яшашга мажбур қилган 7 магнитудалик зилзиланинг оқибатларини тузатиш учун камида $14 млд керак бўлади.
Рене Превел сўраётган ёрдамни тўплаш Мехико саммитининг кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда. Биз мамлакатни тузатишни эмас, уни қайтадан қуришни ўйламоқдамиз, дебди Гаити президенти.