22 February 2010
04:16 -
Янукович сайланган президент сифатида ўз ўйинларини бошлади
Юлия Тимошенко иккинчи тур президент сайлови бўйича даъво аризасини Украина Олий Маъмурий Судидан қайтраиб олгандан кейин, Виктор Януковичнинг президент курсисига ўтириш йўлида ҳеч қандай тўсиқ қолмади. 25 февраль куни унинг инаугурацияси бўлади.
Виктор Янукович март ойининг бошида ўзининг Москвадаги хўжайинллари олдига бориши ҳам эълон қилинди. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Аслида, нимага у 26 февралдаёқ Москвага кетмаётганига ҳайрон бўлиш керак.
Бугун сайланган президент ўзига ишонган ҳолда янги сиёсий ўйинларини ҳам бошлади. Виктор Януковичнинг янги бош вазир лавозимига кўрсатган уч номзоди шу ўйиннинг намунасидир.
Мана ўша уч номзод:
1. Президентликка номзод бўлиб, биринчи турда учинчи ўринни эгаллаган, аввал Украина Марказий Банкининг раиси ҳам бўлган Сергей Тигипко.
2. Зарғалдоқчилар вакили сифатида бир неча ойдан Ташқи ишлар вазири ва Олий Рада спикери вазифаларини ҳам бажарган, кейин ҳам Юшченко ҳам Тимошенконинг душманига айланган, “Ўзгаришалар Фронти” партияси тузган, президент сайловнинг биринчи турида тўртинчи ўринни олган Арсений Яценюк.
3. Янукович раислик қиладиган Регионлар Партияси раисининг ўринбосари, бир неча йил аввал Янукович ҳукуматида Молия вазири ҳам бўлган, яъни Януковичнинг энг яқин одамларидан бири Николай Азаров.
Янукович Арсений Яценюкдек одамни бош вазир сифатида кўриш ниятида эканлигига ҳеч ким ишонмайди. Унинг мақсади – шу йўл билан, шундоқ ҳам ит-мушук бўлиб ётган зарғалдоқчилар ичидаги оловга ёғ сепиб, парламентда янги ҳокимият коалицияси яратиш пайтида зарғалдоқчиларнинг ички урушидан фойдаланиш.
У Сергей Тигипко билан маълум шартлар остида ишлаши ҳам мумкин, аммо, унинг бош вазирликка танлаган одами Николай Азаровдир.