20 February 2010
03:31 -
Озодбек Назарбеков Ахшабодда қўшиқ айтди, унинг бошига ҳам Юлдузнинг куни тушмасмикан?
Бу мамлакат пойтахтидаги “Туркманистон” концерт зали очилиши маросимида қўшни мамлакатлар санъаткорлари билан бирган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озодбек Назарбеков ҳам қўшиқ куйлади. Олқишлар билан кутиб олинган мазкур чиқишни залда ўтирган ҳукмат вакиллари, туркман жамоатчилиги яхши қабул қилибди. Мазкур маросим Туркманистон телеканаллари орқали бутун мамлакатга узатилган.
Шу воқеа муносабати билан эслатиб ўтиш керакки, 2005 йил Ашхабодда ўз концерт дастурини намойиш этган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «эҳтиётсизлик» қилиб, марҳум туркманбоши Сапармурот Ниёзовнинг қўлини ўпган ва унга эҳтиромини намойиш этганди. Бу ҳол ўзбек ҳукумати томонидан ўта нохуш қабул қилинган ва ўшандан кейин хонандага саҳна бутунлай ёпилганди.
Озодбек билан бундай ҳодиса такрорланмаса керак, деб умид қиламиз. Ҳар ҳолда Ислом Каримнинг янги туркманбошига ҳурмати ўзгачароқ.