20 February 2010
03:52 -
Фермерлар пахта етиштириш ҳақидаги шартномага мажбуран имзо қўйишмоқда
Шу кунларда мамлакатимизда фермер хўжаликларини йириклаштиришнинг иккинчи бочқичи амалга ошириларкан, кўпчилик фермерлар норентабел бўлган ерларни ташлаб кетмоқда. Натижада давлатнинг пахта экиш режасига кирган мазкур ерлар эгасиз қолиб, қишлоқ хўжалигида ўзига хос инқирозий вазият юзага келган. Маҳаллий ҳокимликлар эса ташлаб кетилган ёки мажбурий қўшиб берилган ерларнинг пахта режаларини бошқа фермерлар ҳиссасидан чиқариб олмоқчи.
Шунинг учун шартномавий режалар миқдори ошиб кетди ва фермерлар бундай шартномани имзолашдан бош тортмоқда. Фермерлар уюшмасига келган ИИБ ходимлари, ҳокимият ва Адлия бошқарамаси вакиллари фермерларни мажбурлаб, ўзлари истаган шаклдаги шартномаларга имзо чектиришмоқда. Ҳатто имзодан бош тортган фермерларнинг бир неча кунга қамаб қўйилгани ҳақида фактлар бор. Айни ҳодисалар кўпроқ Бухоро, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида кузатилган.