18 February 2010
02:22 -
Қозоқ-ўзбек ҳукуматлараро комиссия мажлиси Олмотада ўтмоқда
Бугун Олмаотада бошланган Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро комиссиясининг 11-мажлисида ҳамкорликка оид масалалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда қозоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилади. Ўзбекистон томонидан Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов ва мезбонлар томондан мамлакат ҳукумати раҳбари ўринбосари Умрзоқ Шукевлар қатнашаётган мажлис шубҳасиз Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойнинг келгуси ойдаги мамлакатимизга ташрифига тайёргарликдир.
Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг етакчи мавзуига айланган ёнғин ва у ерда беш нафар ўзбек мардикорнинг ёниб кетиши (аввалги хабаримизни қаранг) Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Азимовни заррача қизиқтирмаётган бўлса ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Бу - ҳозирги Ўзбекистон ҳукуматининг табиатидан келиб чиқади.