18 February 2010
01:28 - Тирикчилик ғамидаги 5 юртдошимиз Қозоғистонда фожиали ўлим топди
Қўшни давлатнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан ёйинланган хабарда айтилишича, мамлакатнинг Қорасарой туманидаги ахлатхоналардан бирида яшаётган 5 нафар ўзбекистонлик фуқаро ёнғин натижасида вафот этган. Қурбонларнинг шахси аниқланиб, мазкур ҳодиса юзасидан мамлакат қонунчилиги доирасида жиноят иши қўзғатилган.

Ўлганларнинг исмлари хабарларда айтилмаган.