18 February 2010
02:49 -
Режиссёр Марк Вайлнинг қотиллари узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Пойтахтдаги русийзабон томошабинлар учун томошлалар қўядиган “Илҳом” театрининг 2007 йил 6 сентябрида ўлдириб кетилган режиссёри Марк Вайл ишида айбланган шахсларга бугун ҳукм ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Анжелика Шамсутдинова (суд жараёнлари Миробод туман судида ўтди) Ёқуб Ғофуровга 19 йилга, Алишер Сатторов ва Қаҳрамон Пўлатовни 17 йилга озодликдан маҳрум этди. Қотиллик ташкилотчиси Умид Исҳоқов Марк Вайлнинг иккинчи ватани - АҚШда яширингани айтилмоқда.
Қотилликда айбланганларнинг судда берган кўргазмаларига кўра, улар Марк Вайлга “Қуръонга тақлид” постановкаси учун танбеҳ бермоқчи бўлишиб, режиссёр яшайдиган уй йўлагида кутиб туришган. Спектаклда мусулмонларни ҳақоратловчи мотивлар мавжудлилиги тушунтирмоқчи бўлишган.
Кутилмаганда ўспиринларга ташланган Марк Вайл эҳтиётсизлик натижасида ўлдириб қўйилган, бироқ мақсад уни ўлдириш бўлмаган, дейишди жиноятчилар.
Қотилларнинг орасидаги Алишер - узоқ йиллар Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари (республика ГАИ бошлиғи) бўлган генерал Сатторов ҳамда Ижтимоий таъминот вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Сайфура Мирзааҳмедоваларнинг набирасидир. Унинг қотиллик ишига тасодифан кириб қолгани айтилмоқда.