17 February 2010
03:20 -
Ҳамюртимиз Худойқул Чориевни ўлдирган тақирбошлар маҳкамага тортилди
Ўрисларнинг Gzt.ru ахборот тармоғи тарқатган хабарда айтилишича, Москва шаҳар судида ҳамюртимиз Худойқул Чориевни пойтахт паркларидан бирида ваҳшиёна ўлдирган “Оқ бўрилар” тўдаси устидан маҳкама очилди. Миллий ва ирқий камситишлар қурбони бўлган юртдошимизнинг қотиллари 17 дан 22 ёшгача бўлган тақирбошлар гуруҳи бўлиб, мазкур суд жараёни Россия жамоатчилиги орасида ҳам ўзига хос шов-шув уйғотмоқда.
Лидери 18 яшар Алексей Джавахишвили бўлган мазкур тўда 2007 йилнинг 20 апрели, яъни доҳийси Адольф Гитлернинг таваллуд куни муносабати билан илк қотилликларини амалга оширган экан.
Лидери 18 яшар Алексей Джавахишвили бўлган мазкур тўда 2007 йилнинг 20 апрели, яъни доҳийси Адольф Гитлернинг таваллуд куни муносабати билан илк қотилликларини амалга оширган экан.