17 February 2010
03:39 -
“Эзгулик” ва миршаблар ўртасидаги суд апеллация босқичига чиқди
Бугун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳайъати Шайхонтохур туман судининг “Эзгулик” жамиятини 2,15 миллион сўм жаримага тортиш юзасидан чиқарган қарорини апеллация босқичида кўришга бошлади.
Апеллация судида жамият вакиллари, ишдаги асосий даъвогар, Исроил фуқароси Ярослав Илларионов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари иштирок этишмоқда. Суд маҳкама очилишиданоқ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши маъмурларининг маслаҳати билан даъвогарга айланган Илларионовнинг мантиқсиз даъвоси юзасидан ҳақли саволлар берди. Нега судга мурожаат қилганини ҳам тушунтира олмаётган ажнабий фуқарога ИИББ вакиллари йўл-йўриқ кўрсатишмоқда.
Мазкур апеллация суди Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори Б. Пўлатовнинг жамиятга белгиланган жазони узил-кесил бекор қилишни сўраб, келтирган протести туфайли очилган. Ўтган йилнинг 23 декабридаги қарори билан Шайхонтоҳур туман фуқаролик ишлари бўйича суди “Эзгулик” жамияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимидаги коррупция, дастлабки тергов ва суриштирувлар давомидаги қийноқлари фактини очгани учун жазоланганди.
Эслатиб ўтамиз, “Эзгулик”нинг ана шу маҳкамага асос бўлган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси майнавозчиликка нишонми?” номли релизида инсон ҳуқуқининг энг оддий кўринишларига амал қилмайдиган мамлакат ҳукуматининг декларация юбилейини ўтказишга маънан ҳақли эмаслиги фактлар асосида эътироф этилганди. Ана шу фактларидан бири сифатида қорақалпоғистонлик мардикор Ҳикмат Асетов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси (Босқинчилик) билан айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилгани, тергов вақтида унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва шу зўраки иқрорликлар асосида бегуноҳ шахс қамалиб кетилгани келтирилганди.
Суд 19 февралга қадар танаффус эълон қилди.