17 February 2010
02:16 -
Юлия Тимошенко сайлов натижаларини бўйича ҳужжатларни шахсан ўзи судга топширди
Бугун Украина Олий Маъмурий Судига 40 саҳифалик ариза ва далиллардан иборат 9 томлик ҳужжатларни топширди. Украина қонунларига кўра, Марказий Сайлов Комиссиясининг (МСК) қарорларини айнан шу суд бекор қила олади.
Юлия Тимошенко ўз аризасида МСКнинг президент сайлови иккинчи тур натижаларини тасдиқлаб, Виктор Янукевични президент деб эълон қилувчи қарорини бекор қилишни сўраган. Сайловда жуда кўп қонунбузарликлар бўлганини кўрсатувчи видео ва аудио материаллар ҳам аризага илова қилинган. ЕХҲТ кузатувчиларидан бирисудда кўрсатма беришга тайёр эканлиги алоҳида урғуланган.
Сайловнинг иккинчи турини ютқазган Юлия Тимошенко учинчи тур сайлови ўтказишни талаб қилмоқда.
Бу ҳақда хабар берган УНИАН агентлигига кўра, 15 февралда МСК қарорини бекор қилиш талаби билан "Юлия Тимошенко Блоки" аъзоси, Олий Рада депутати В.Барвиненко ўз номидан ариза берган экан. Бугун Украина Олий Маъмурий Суди депутатнинг аризасидаги талабни рад этган.
Бир депутатнинг аризаси билан сайловда қатнашган номзоднинг аризаси бир хил кучга эмас. Аммо, суднинг бугунги қарори кейинги жараёнларга прецедент сифатида таъсир этиши ўз-ўзидан маълум. Украина Олий Маъмурий Суди Юлия Тимошенконинг аризасидаги талабларни ҳам рад этса керак.