17 February 2010
00:45 -
"Эзгулик" хабар қилади: Андишанинг оти қўрқоқликми?...
Шу йилнинг 9 февралида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг расмий сайтида муаллифи Озода Ёқубова (Толиб Ёқубовнинг қизи) деб кўрсатилган "Нега “Эзгулик” Аъзам Фармонов ва Алишер Караматов иши…” номли мақола чоп этилди.
Мақолада “Эзгулик” жамияти бир қатор ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, Алишер Кароматов ҳамда Аъзам Фармоновнинг ишини БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига топширгани тилга олинади. Мақолада айтилишча, Алишер Кароматовнинг рафиқаси Намуна гўё жамият раиси Васила Иноятни “Нега эримнинг иши билан шуғулланмайсан”, деган маънода роса тузлаганмиш.
Жамиятнинг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаевга эса бу хусусда: “Ажаб эмас сен ҳам виждонинг қийналиб шол бўлиб қолсанг. Ташкилотинг ҳақида зўр мақола тайёрлаб қўйганман, агар ёрдам бермасанг, интернетга чиқарвораман. “Эзгулик”ка ишонманглар, “Эзгулик”нинг аъзолари эшак етаклашдан бошқасига ярамайди, деб мақола тайёрлаб қўйганман” деганмиш, бу пўписалардан чўчиб кетган “Эзгулик” раҳбарияти ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишини БМТнинг тегишли қўмитасига топширганмиш.
Жамият раиси Васила Иноят бу иғво хусусида Озода Ёқубова билан телефон орқали суҳблатлашди. Озоданинг айтишича, мақолани на унинг ўзи ва на Намуна ёзишмаган, мақола чиққандан сўнг Намуна билан иккаласи қўнғироқлашиб, роса уялишган. Навбатдаги фитна фақатгина Абдужалил Бойматовнинг иши эканини таъкидлаган Озода дадасининг бу ишларга эътибор қилмаётганидан жуда хижолатлигини билдирди ва яна шундай деб, ўзини оқлашга ҳаракат қилди:
- Мен “Эзгулик” дан ёмонлик кўрмаганман, кўрганим фақат яхшилик бўлган, Васила опа, Сиз доим менга ёрдам бергансиз, хужжатларимни ўзим уйингизга олиб бориб берганман. Нима учун улар бундай қилишади? Бу биринчиси эмаску?! Қачонгача шундай қилишади. Менинг қийналаётганим камми? Намуна опамники камми? Кимга керак бу нарсалар?
Бу хусусда Васила Иноят шундай дейди: “Мен бу иғвога эътибор қилмоқчи эмасдим, лекин фисқу-фасод қачонгача давом этади. Бу иғвогарлар ўз мағзаваларига покиза ёшларимизни ҳам (ёшларнинг бошидаги ғам тоши камми?!) қориштиришмоқда. Э, расволик ҳам шу даражада бўладими, саждага бошини қўйиб, ўзини тақводор қилиб кўрсаётган жаноблар?!”
“Алишерни ҳам, Аъзамни ҳам укаларимдек яхши кўраман, ким нима дейишидан қаътий назар, уларнинг озодлиги учун ҳамма нарсага тайёрман” деди жамиятнинг Сирдарёдаги лидери Исроил Ризаев.
Расмда Васила Иноят