16 February 2010
03:31 -
Мактабларда товуқ катаклари қурилади
Айни кунда паррандачилик саноатини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрта мактаблар қошида мини товуқ фермелар ташкил этилиши борасида кўрсатма берилган. Вилоят ва туман халқ таълимлари бўлимларида ўтказилаётган мажлисларда аввал мактабнинг жонли бурчаги сифатида ташкил этилиши, сўнгра таълим муассасасининг ёрдамчи хўжалиги шаклида бунёд қилиниши кўзда тутилаётган мини товуқ фермаларни кўпайтиришдан мақсад аҳолини тухум ва парранда гўшти билан таъминлашдир.
Айнан товуқ катакларининг мактаблар қошида ташкил қилинишига сабаб бу ерда ишчи кучи арзон ва парррандачилик ривожи доимий назоратда, дейди мактаб мураббийларидан бири.
Айнан товуқ катакларининг мактаблар қошида ташкил қилинишига сабаб бу ерда ишчи кучи арзон ва парррандачилик ривожи доимий назоратда, дейди мактаб мураббийларидан бири.