16 February 2010
03:14 -
Ўзбекистон шимолдаги қўшниларни ҳам жазоламоқчи
Тожикистонга узатилаётган электр энергияси ҳажмини кескин камайтирган мамлакатимиз ҳукумати қозоқларни ҳам жазоламоқчи. Gazeta.kz интернет нашрининг ёзишича, жанубий Қозоғистонга етказиб берилаётган газ ҳажми камайтирилган. Бу хабарни вилоят ҳокимлиги маъмури Берик Оспанов ҳам тасдиқлади. Унга кўра, бир неча кундан бери Ўзбекистондан келадиган газ қувурлари деярли бўшаб қолди. Хусусий хонадонлар тугул, саноат корхоналари қийин аҳволда қолди.
Билағонларнинг айтишича, Қозоғистон томони Роғун ГЭСи масаласида тожикларни ёқлаб гапираётгани ўзбек ҳукуматининг жаҳлини чиқарган. Айримлар эса ҳаво ҳароратининг пасайиб кетгани учун газ мамлакат ички эҳтиёжидан ортмай қолди демоқда.