12 February 2010
03:16 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Мен тирикчилик ва қонунсизлик қурбониман!”
2008 йил 29 октябрь куни ўз қариндошим Жумаев Шариф, мени, оғир оилавий шароитимни кўриб, “тоға хохласангиз сизни Тошкентга олиб бориб ишга жойлаштираман” деб айтди. Мен унинг бу таклифига рози бўлдим, жияним Жумаев Шариф билан Шўрчи - Тошкент автобусига ўтириб, Олтинсой туманида мен учун таниш бўлган “Бобир” ширкат хўжалигида яшовчи таниш ҳайдовчилар автобусида тонг саҳар Тошкентга 30 октябрь 2008 йилда етиб келдим. (Автобус ҳайдовчилари билан Тошкент шаҳрига келиб тушгандан кейин, автобус гаражида танишдик...).
Шундан Сўнг менинг жияним Жумаев Шариф кимгадир қўнғироқ қилиб мени Тошкентга олиб келганини телефонда айтди.
Биз келган автобус Тошкент “Ипподром” ва “Ўрикзор” бозорлари атрофида тўхтади. Шариф телефон қилгандан кейин тахминан 20-30 минутлар ўтганда соат 6 дан 40 минутлар ўтган бўлиб, тонг ёришган эди, сўнг оқ- сариқ рангли “Дамас” машинасида 27-30 ёшлар чамасидаги бўйи 175-180 см, озғиндан келган йигит машинадан тушиб, менинг жияним Шарифнинг автобусга пули бўлмаганлиги учун, унинг 13 000 сўм қарзини автобус ҳайдовчисига тўлади. Сўнгра мен, Шариф ва ўзининг кимлигини таништирмаган “Дамас” ҳайдовчиси билан илгари жияним ишлаган қурилиши тамомланмаган уйга олиб боришди. Шунда мен қурувчи бўлиб ишлаганлигим учун “мени шу жойда қолдириб кетинглар, қурилиш ишлари билан шуғулланаман” деб айтганимда, Шариф жияним “тоға бу жойдаги ишлар 1 ноябрда тугайди” деди. Сўнгра мени шу машинада полиэтеленни қайта ишлаш заводига олиб боришди.
Биз заводнинг олдига келганимизда Абдусамад исмли ёши 55-60 ёшли бир фуқарога ушбу завод тегишли эканлигини, “Дамас” ҳайдовчиси унинг ўғли Санжар эканлигини билдим. Сўнгра мени Абдусамад ака шу заводнинг олдидаги бодринг етиштирувчи иссиқхонага ишлаш учун мажбурлаб юборди. У ернииг раҳбари ойига 85 000 сўм ойлик беришини айтди. Сўнгра мени Абдусамад аканинг олдига қайтиб келдим. Тасоддифан мен, Абдусамад аканинг қўл телефонида мен ҳақимда маълумот бераётганини ”бу одам ёш йигит эмас, ўрта ёшлардаги одам” деётганини эшитиб қолдим. Чамаси ярим соатлардан кейин, Абдусамад аканинг раҳбарлари ва дўстлари, чет элнинг катта оқ машинасида келишиб мени бир соатлар зимдан кузатишди. Шундан сўнг Баҳром жияним менга “тоға сиз синовдан яхши ўтдингиз энди ҳеч қаерга кетаолмайсиз, Абдусамад ака сизни ҳеч қаерга қўйиб юбормайди” деди.
Бу воқеадан кейин юрагим сиқила бошлади. 30 октябрь соат 16 дан шу полиэтилен заводида ишлай бошладим. Эртаси куни Абдусамад аканинг буйруғи билан тушгача қуёнхона қуриб бердим. Шундан сўнг кеч соат 20 гача заводда ишладим. 5 кун шу тартибда эрталаб соат 8 дан кеч соат 20 гача ишладик. Шундан кейин ишлар кўпайиб эрталаб соат 8 дан кеч соат 23 гача ҳоттоки соат 2-3 гача мажбурлаб ишлатишди. Шунда жиянларимга бу заҳарли ишдан кетайлик деганимда. Шариф жияним “тоға сизни Абдусамад акага 400 000 сўмга сотаман деса” мен унга ишонмаган эдим. . Тоға керак бўлса бу ерда оёқ-қўлингизга занжир ҳам тушади шунинг учун жимгина ишлайверинг дейишди. Шу ерда ишлайдиган яна бир жияним Баҳром ҳам буни тасдиқлаб тоға энди сизнинг қочиб кетмаслигингиз учун занжирлаб қўйишади. Ҳожатхонага ҳам назоратчи билан ё бўлмаса фақат кечаси борасиз деди.
Олдин ҳам соддалигимдан, ишонувчанлигимдан фойдаланган Олтинсой тумани Бобур ширкат хўжалиги, Маданият маҳаласида яшовчи Бобораҳмат исмли шахс бизни Қозоғистон республикасига сотган эди. Бу воқеа 2006 йил 7 январдан 1 апрель 2006 йилгача Абдулла исмли қозоқнинг макарон цехида қулликда ишлаган эдик. Биз бу ҳақда
Олтинсой тумани ИИБ сига ёзма ҳолда мурожаат қилган бўлсакда, Бобораҳматга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш очилмади. Шу воқеалар эсимга тушиб, юрагимга қўрқув оралади. Ва жияним Шуҳратга кетишимизни илтимос қилдим. Лекин менга жияним Шухрат “ яна уч, тўрт кун ишлайсиз тоға” деб айтди.
Ишга тушишдан олдин улар билан ойлик маошни гаплашмадик, мен полиэтелен заводида ишлай бошладим. Ҳар сменада 4- 4,5 тонна полиэтелен маҳсулоти ишлаб чиқариб турдик. Бизлар кундузги сменада мен, Шухрат, Абдусамад ака, ишлар эдик. Кечки сменада эса Абдусамад аканинг ўғли Саид прокурор лақабли раҳбар билан, Санжар, Шуҳрат, Баҳром ва Абдусамад аканинг жияни Нодир ишлар эдилар.
Бу завод кечаю- кундуз( круглосуточно) ишлайди, 8 дан 20 гача деб айтишсада, бизлар кеч қолиб 18- 19 соатлаб ишлар эдик. Шундай аҳволда оч қолиб 30 октябрь 2008 йилдан, 16 ноябрь 2008 йилгача жуда оғир меҳнат шароитида ишладик. Бизларни ҳеч қандай тушликсиз, иссиқ овқатсиз, мажбурлаб-қўрқитиб ишлатишди. Иш шароити жуда ҳам заҳарли, оғир бўлганлиги, ётоқхонанинг совуқлигидан ётиш учун кўрпа – тўшакнинг йўқлиги учун менинг юрагим, ошқозоним, буйракларим оғриб, аҳволим оғирлашиб касалланиб қолдим. Бундай оғир шароитда мен соғлигимни йўқотиб, ўлиб қолишдан қўрқиб Абдусамад акага “мен касал бўлиб қолдим бошқа ишлай олмайман” деб айтганимда, у киши менга “Тошкент кичкина шаҳар эмас, Тошкентда сенга мен хўжайинман, сенинг ёшингни ҳурматлаб турибман, сен билан эркакчасига гаплашаяпман” деб дўқ урди. “Шуҳрат жиянинг ўрнида сен гаровдасан, Шуҳратнинг уйига бориб келиш пулини ҳам бериб юбораяпман, Шуҳратнинг мендан катта қарзи бор, у қайтиб келганча ишлайсан” деди. Ҳаттоки мени Шуҳрат билан кўриштиришга ҳам рухсат бермадилар. Шуҳрат уйига кетишдан олдин жиян мени гаровга ташлаб кетма деб ялинсам ҳам, бир ҳафтада қайтиб келасанма деб сўрасам ҳам Шуҳрат бир оғиз ҳам жавоб қайтармади, бизнинг суҳбатимизни Санжар ўқрайиб кузатиб турарди. Эртасига Баҳром жиянимдан эшитишимча Шуҳратнинг Абдусамад акадан 2 000 000 сўм қарзи бор экан.
Салафанни қайта ишлаш заводида заҳарланиб ишлаётган одамларга арзимаган 3000 сўм пул беришар экан. Абдусамат ака ва унинг ўғиллари Санжар ва “Саид прокурор” ишчиларни 15 кунча ишлатишгач уларнинг паспортларини “сизларни шу ерга рўйхатга қўямиз” деб алдаб олиб қўйишар ва қайтариб беришмас экан.
Ишга келган ишчиларга станокларда ишлашни ўргатишмас фақат тез-тез ишла деб сўкиб бақиришар экан. Ҳатто бир гал менинг қўлимни рулон чайнаб кетиб қўлимни майиб қилди. Каллаклаш чоғида салафандан чиққан заҳарли буғдан заҳарланиб ошқозонларим оғриб касалланиб қолдим. Бу ерда санитария – гигиена қоидаларига мутлақо риоя қилинмайди. Шу ерда ишлайдиган ишчиларнинг ҳаммаси касалманд, ногирон бўлиш даражасига тушиб қолган. Аввал шу ерда ишлаб кетган Жумаев Ўрол ҳаттоки фарзандли ҳам бўла олмади. Чунки у ҳам заҳарланган экан. Бундан ташқари акамнинг ўғли Нурали ҳам энг заҳарли бочкада 1 ой ишлаб заҳарли газ, чанг ютганидан ўпкаси, юраги заҳарланган.
Давлат санитария- эпидимология маркази раҳбарларининг кўзлари қаёқққа қараяпти билмадим.
Бир куни Абдусамат ака текширишлар кўпайиб кетди энди ишни кечаси ишлаймиз шунда биз билан ҳеч кимнинг иши йўқ , кундузи эса силарнинг устиларингдан қулфлаймиз деди.
Яна бир жияним Баҳром тўрт йилдан бери шу ерда ишлайди унда қандайдир ақлий етишмовчилик бошланган. Бу нарса яхши овқатланмасдан ҳар хил дориларни ичиб заҳарланганлигиданми деб ўйлайман. Баҳром: “Э, тоға ҳалиям бу ернинг яхши бўлиб қолгани илгари биз тиззамизгача қорга ботиб ишлар эдик” дейди. Баҳром ҳам ўзи билан бирга қўшнисининг Шухрат исмли ўғлини ишлаш учун олиб келган экан. У ҳам менга ўхшаб касалланиб қолгач Абдусамаднинг ўғли Санжарга кетишини айтса у Шухратга ” уриб мажақлаб ташлайман, истаган жойинга бориб арз қилавер бу ер 3 кун , 5 кун ишлаб кетадиган жой эмас камида 1 ой ишлайсан, керак булса бу ердаги милициялар, прокурорларнинг ҳаммаси қўлимизда” деб тазийиқ ўтказибди.
Бир куни Шуҳрат жияним “тоға бу ер Занги ота тумани,Токзор маҳалласига қарайди, бу ернинг учаскавойи, милициялари, ҳаттоки Тошкент шаҳрининг бутун катта прокурорлари ҳам Саид прокурорнинг олдида қалтирайди, шунинг учун тинчгина ишлайверинг кетишни ўйламанг” деди. Ҳар куни жиянларим мени шу тариқа қўрқитиб туришди. Баҳром жияним, менинг Тошкентга ишга келаётганимни кимлар билишини сўраб суриштирди. Бир куни мен Баҳром жиянимга кечаси соат 2 ларда қочай сизларни кейин қўтқараман деганимда “бизни қутқаришнгизнинг кераги йўқ отам бир телефон билан чақириб олади” деди. Шунда билдимки бу раҳбарлар менинг тарихимни олдиндан жиянларимдан сўраб билиб олган экан. Ва мен ҳақимда ҳамма гапларни раҳбарларга жиянларим етказиб туришини сезиб қолдим. Шундан сўнг пайт пойлаб қочишни ният қилдим.
Менинг эса кундан кунга дармоним ва кучим қочиб касалланиб борардим. Шундан сўнг 14 октябрь куни Санжар Баҳром орқали менга қандайдир дори бериб, бу дори чангда ишлаётганингиз учун ошқозонингизга фойдали, чангларни ювади деб ичирди. Лекин бу дори менга куч қувватимни бутунлай ошириб юборди, ҳаттоки қизиб юзларим катталашиб тортилиб кетаётгандай туйилди, шу куни оғир юкларни кўтариб 18 соат ишласамда чарчамадим. Нодир раҳбаримиз эса менга “бизга тезлик эмас, сифат керак” деб бир неча марта огаҳлантирди. Мен уларга бошим айланиб фикрлай олмаяпман дедим. Эртаси кунидан бошлаб ошқозон ва буйракларим ва бутун бўғинларим қаттиқ оғрий бошлади. Баҳром ҳам шу доридан ичиб юрганини айтди. Ким билади бу дори қанақа дори балки хотирани йўқотадиган доридир. Шундан сўнг дори ичиб аҳволим оғирлашгандан кейин ва шу куни 15 ноябрь эрталаб соат 8дан 16 ноябрь тонг соат 3 гача ишладик. Сўнгра раҳбаримиз Саид прокурорга чарчаганимизни айтиб дам олишни сўрадим. Шу пайтдан фойдаланиб, ўз жонимни сақлаш, ўлишимдан қўрқиб, оилам ва болаларимнинг олдига тирик боришни ўйлаб, қўриқчилар Саид прокурор ва Нодирнинг кўзидан қочиб, ҳожатхонага бориб келишни баҳона қилиб туалет яқинидаги девордан ошиб тушиб заводдан қочдим.
Эй яхшилар, инсон ҳайвон эмаски келишилган нархга сотиб юборилса?! Ахир бу одам савдоси билан шуғулланадиган зўравонларнинг ҳам танобини тортиб қўядиган қонунларимиз, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз бордир?
Биз 17 ноябрь соат 18:35 да қолдириб кетган кийимларимни олиш учун заводга борганимизда цехларда иш тўхтатилган ҳамма томон ёпилган тоза турарди. Лекин иш бўлаётган пайт у ернинг аҳволи жуда ачинарли бўлади. Жияним Баҳром ва Шуҳрат раҳбарлар Абдусамат ака, ўғли Санжар ва Саид прокурорлар мени кутишаётганини ва уларга қўнғироқ қилишимни айтишди.
Биз Абдусамат аканинг ўғли Санжарга телефон қилиб гаплашганимизда у бизга қўпол гаплар билан жавоб қайтарди, яна бир ўғли Саид прокурор бўлса 19:17 да(+998 97 107 07 02 рақамли) телефон қилиб оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан мени ҳақоратлади.
Биз кийимларимни олиб уйга қайтгач Санжар соат 19:00да, 19:17, 19:19 ларда (100 07 02 рақамли) телефон қилиб менга “кел қанақасига бўлса ҳам гаплашамиз, ҳамма томонда танишларим бор, кўчачасига (яъни мафиячасига) бўлсаям, мелиса прокуроринг бўлсаям ҳар қанақасига гаплашаман деб дўқ-пўписа қилди. Биз мустақил демократик давлатда яшаётган бўлсак, булар қанақа мафия ҳақида гапиришаяпти билмадим?...
Етти кишилик оиламиз аввалдан ночор, кам таъминланган оила, ҳатто устимдаги кийимларни ҳам олишга қўрқиб иш жойимга ташлаб қочдим энди нима қилай кимга мурожаат қилай?
Абдусамат, Саид прокурор, Санжар, Нодир, Шариф ва Шуҳрат Жумаевларга нисбатан жиноят иши очилиб, очиб менга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириб берилишини истайман. Бу шахслар ҳаракатида одам савдосига боғлиқ жиноят аломатлари бўлганлиги учун, уларга нисбатан жиноят ишини қўзғатишни сўраймиз.
Ҳар куни 8-9 тонна полиэтилен ишлаб чиқариб миллионлаб пул ишлаб турган одамларнинг қўлидан мени ўлдириб кетиш ҳам келиши ҳеч гап эмас. Ҳазирги кунда мен Тошкент шаҳрида яшириниб юрибман. Агар мен бирор жойда ўлсам ёки автоҳалокатга учрасам даъвоим Абдусамат, унинг ўғиллари Саид прокурор ва Санжарлардан бўлади.
Шунча ўтган вақт мобайнида бошим, жигарим, буйракларим, ошқозоним, қўл- оёқларим оғриб, касалланиб ногиронлик даражасига бориб қолдим. Қарз- қавола қилиб бир неча марта даволанган бўлсамда соғлигимда ҳеч қандай ўзгариш сезилмаяпти. Яхши санаторияларга бориб даволанишга эса пулимиз йўқ.. Оиламиз маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида туради. Ёрдам сўраб маҳаллага ва райсабзга мурожаат қилсакда, бизга ҳеч қандай ёрдам берилмади.Санаторияларга бериладиган бепул йўлланмалар эса пули кўп бойларга яхшигина пулга пулланади. Ачинарли томони шундаки, бу қинғир ишларнинг тепасида айнан мансабдор шахслар турибди.
Сизлардан илтимос, ушбу ҳолатлар юзасидан жамоатчиликка хабар бериб, бизнинг қашшоқ оиламизга, менга ва мурғак гўдакларимга амалий кўмак берсангизлар.
Саидмурат Чоршанбиев