12 February 2010
03:41 - Виктор Януковичнинг ғалабасини дунё тан олмоқда, МДҲчилар жим
Бугун АҚШ президенти Барак Обама, ундан бироз олдин Гуржистон президенти Михаил Саакашвили уни ғалаба билан табриклаб, бундай шароитда айтиладиган стандарт гапларни такрорладилар. Шу кунларда Виктор Януковични Европанинг бир қатор мамлакатлари раҳбарлари, хусусан Польша лидерлари ҳам табриклашди.

Лекин АҚШ ва европаликларнинг табриги хурсандчиликдан эмас, ноиложликданлигини ҳамма тушунда.

Ҳозирча, Россиядан бошқа МДҲ мамлакатларининг лидерлари жим туришганини тушуниш қийин. Улар ўзларини сипороқ тутишга интилишаётганмикан?