12 February 2010
02:28 -
Хонанда Алишер Раҳматуллаев 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди ҳукми билан хонанда Алишер Раҳматуллаев 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У бир қанча ҳамкасбларининг пул маблағларини турли йўллар билан ўмариб, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланди. Суд мажлисида даъвогар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимҳон даъвосидан кечди, бироқ бу Алишерни қамоқдан олиб қола олмади, деб ёзмоқда шоу бизнесни ёритувчи нашрлар.
Алишер Раҳматуллаев ўзбек шоу бизнесига янги қадам қўйган ёш хонандалардан эди. Юқори инстанция судлари унга мурувват қилмаса, хонанда умирининг гуллаган даврини панжара ортида ўтказади.
Алишер Раҳматуллаев ўзбек шоу бизнесига янги қадам қўйган ёш хонандалардан эди. Юқори инстанция судлари унга мурувват қилмаса, хонанда умирининг гуллаган даврини панжара ортида ўтказади.