12 February 2010
01:05 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистон “қора” курсида йиғлаётган ҳақиқат
Турмуш ўртоғим Ортиқов Қаюм Чилонзор туман суди томонидан 2009 йил 29 январда 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Эримнинг ҳамюртларига одамгарчилик юзасидан қилган яхшилигини хаспўшлаб, одам савдоси билан шуғулланганликда айблашди. Ваҳоланки, даъвогарлар ўз аризаларини 2008 йил 10 сентярда ҳуқуқ-тартибот органларидан қайтиб олишган эди.
Эримнинг қилган яхшилигини жиноятга чиқариб, уни қамалишига сабаб бўлган қонун ҳимоячилари 8 ой давомида учрашувга рухсат бермасдан, ундан ёлғон кўрсатмалар беришини талаб қилиб, инсон зоти чидаб бўлмайдиган қийноқларга гирифтор қилишди. Қатағон йилларида ватандошларимизнинг разил қийноқларга дучор этилганлиги, бутун дунёда шов-шув бўлган Гдлян ва Иванов иши ҳақида фақат китобларда ўқиганман, аммо бу қийноқлар бизнинг давримизда ҳам қўлланлаётганлиги айни ҳақиқат экан. Қаюм ҳеч қачон бировларга ёмонликни раво кўрмаган, аксинча қўлидан келган яхшилигини ҳеч кимдан аямаган.
Фарзандларимга меҳрибон ота, оилапарвар, соғлом фикрли, ҳаётдан мамнун яшаган эримни 9 ой давомида руҳан мажруҳ ва умидсиз инсонга айлантиришди. Унинг соғлиғини тиклаш учун билмадим, қанча йиллар керак бўлади (умуман тиклаб бўлармикан?!).
Эрим, оилам ва фарзандларим бошидан ўтказаётган рухий изтироб ва маънавий зарарни нима билан оқлаш мумкин?
Бир йил мобайнида давлатимизда мен мурожаат қилмаган бирорта нуфузли ташкилот қолмади. На ўзбекчиликка, на мусулмончиликка, на одамгарчиликка ва на қонунчиликка тўғри келмайдиган бундай процессуал босқинчиликлар учун жавоб бера оладиган бирорта ташкилотни топа олмадим. Шундай экан, Қаюмнинг тақдирининг адолатли ҳал этилишида ўзбек ҳалқидан, қолаверса, бутун дунёдан ёрдам сўрайман.
Темир бобомиздан тенгсиз куч берган,
Давлатнинг таянчи бўлган Адолат.
Қаранг, йиғлаяпти қора курсида,
Қўлларида оғир кишан-разолат!
Эссиз адолатим, эссиз Ҳақиқат,
Не-не замонларни кўрмади бошинг.
Усмон носир, Чўлпон, ҳаттоки Фитрат —
Ҳар бири қалбингда битмас жарохат.
Яна қанча чандиқ, қанча яролар
Қандай чидаш мумкин, худойим, бунга.
Нечун кунинг қолди, АДОЛАТГИНАМ,
Тили айро тушган буқалмунга?!
Моҳира Ортиқова