11 February 2010
19:22 -
Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов Пскентдаги манзил-колонияга жойлаштирилди
5 февраль кунги хабарларимизда фирибгарлик ва пора беришда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоятининг Охунбобоев тумани суди томонидан 5 йилга озодликдан маҳрум этилган Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Фарғонадаги вакили Ғанихон Маматхонов жазони ижро этиш муассасасига этап қилиш мақсадида Тоштурмага олиб келинганини маълум қилгандик.
Аниқланишича, дастлабки тергов ва суд жараёнларида учинчи марта инстультни бошдан ўтказган ҳуқуқ ҳимоячиси Пскентдаги манзил-колонияга чиқарилибди, дейди мухбиримиз. Пскентдаги мазкур колония 64/64-жазони ижро этиш муассасаси бўлиб, шароити бирмунча яхши муассаса ҳисобланади.