12 February 2010
01:53 -
Сирдарёда 8 нафар диндор устидан маҳкама очилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судида “Жиҳодчилар” диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, ҳибсга олинган 67 нафар диндорнинг дастлабки 8 нафари устидан суд жараёни бошланди. Маҳкамани кузатиш учун суд биносига келган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоли Ҳабибулла Жўраев фуқаро либосидаги хавфсизлик идоралари ходимлари томонидан ортига қайтарилиб, жараён ҳақида маълумот олишнинг имкони бўлмади.
Маълум бўлишича, ҳибсга олинганидан қарийб 5 ойдан сўнг маҳкамага олиб келинган диндорларнинг ота-оналари, қариндош уруғлари хабардор қилинмаган. Суд ёпиқ, атроф-теварак қуролланган миршаблар томонидан ўралган ҳолда олиб борилмоқда.