27 January 2010
13:33 -
“Ҳаракат”: Ўзбеклар Росиянинг тақдирига таъсир қилоладими? Сўровномада иштирок этинг.
Ҳа, ўзбек миллати Россиянинг тақдирига нафақат таъсир қилоладиган, балки СССР парчалангандан кейин унинг келажагини белгилайдиган кучга эга эди. СССР ичида сони бўйича славянлардан кейин энг катта, бунинг устига мусулмон бўлган ўзбеклар постсовет эрада энг катта роль ўйнашлари табиий эди. Буни яхши тушунган ва “қайта қуриш” каби жараёнларнинг муқаррар эканлигига ўз вақтида ақли етган Совет КГБси “ўзбеклар иши” номли маҳсус операция ўтказди ва ўзбек сиёсий номенклатурасини тор-мор қилиб, ўз одами Ислом Каримовга Ўзбекистон тахти учун йўл очиб берди. Ислом Каримовдан ҳукуматни бир неча ой ичида олиб қўйиш эҳтимоли бўлган “Бирлик”ни заифлаштириш учун эса, ўртага хоин эркчи 53-54-чилар отилди.
Аввал “ўзбеклар иши”, кейин “53-54-чилар” (балки номи бошқача бўлгандир) номли операциялар натижасида ўзбеклар СССР парчалангандан кейин энг заиф ва таъсирсиз миллат ҳолига туширилди. Мана энди русларнинг мардикорига айланганмиз.
Ҳозир бу лавҳвни ёзишдан мақсадимиз тарихни яна бир марта анализ қилиш эмас. Бу ерда мақсад бошқа.
Маълумки, Россияда социалистик иқтисодни капиталистикки ўтказиш Егор Гайдар раҳбарлигида, у таклиф қилган модель бўйича амалга оширилган. Бу улуғ реформаторнинг ўлимидан кейин унга қарши ҳужумларнинг янги кампанияси бошланди. Уни оддий халқни қашшоқлаштиришда, социалистик бойликнинг номенклатура ва у танлаган олигархлар қўлига ўтказиб беришда айбламоқдалар.
Бу мутлақо хато айбномадир. Чунки, капитализм йўлига ўтилдими, ахир бир кун бойлар синфи яратилар эди. Кимларнингдир тушунчаси бўйича адолатли бойлар яратилса, халқ уларни олқишларди, деб ўйлайдиганлар бўлса, янглишадилар. Ҳар қандай адолатли йўл билан хусусийлаштириш ўтказилса ҳам, бойларга нисбатан тоқатли бўлиш учун бир неча авлод ўтиши керак. Ўзбекистонда ҳеч ким Гайдар каби ислоҳотлар ўтказмагани учун, янги уй қурмасдан эскисида яшаётганимизни ҳам унутмайлик.
Ҳозир рус жамияти ичида Гайдардан “салбий қаҳраман” яратиш кампанияси олиб борилаётгани ҳам сир эмас.
Келинг, руслар айтгандек, “для спортивного интереса” шу кампания доирасида русларга таъсир ўтказа олишимизни намойиш қилайлик.
Қайта қуриш йилларининг машҳур нашри бўлмиш “Аргументы и Факты” газетасининг сайтида Гайдарнинг ишини ўта салбий (Лужков-Попов) ва ижобий (Чубайс) баҳоловчи фикрлар келтирилган ҳамда газета ўқувчиларидан қайси баҳони қўллаб-қувватлашлари ҳақида сўровнома ўтказлган (адрес - www.aif.ru/politic/article/32230). Жавоб берганларнинг 86 фоизи салбий баҳо тарафдори, 14 фоизигина ижобий баҳо тарафдори бўлибди.
“Ҳаракат” сайтининг ўқувчиларидан илтимос қиламиз, “Аргументы и Факты” газетаси нашрининг адреси кўрсатилган саҳифасига кириб, мақола охирида берилган сўровномада иштирок этинг ва Гайдар учун Чубайс берган ижобий баҳога овоз беринг.
Яна бир марта эслатамиз, мақсад фақатгина Гайдарни оқлашга интилиш эмас, аслида, бу ҳам ҳайрли иш, мақсад - овозимизнинг кучини русларнинг сайтида ҳам намойиш қилишдир.