27 January 2010
14:17 -
Бу дунёга ним бўлди ўзи: Нишонлик Эсон Мухторовни ўз ўғли ва хотини ўлдирган экан
Аввалги хабарларимизда Қашқадарё вилояи Нишон тумани Соҳибкор жамоа хўжалигида яшовчи фуқаро Эсон Мухторовнинг жасади 4 йилдан сўнг оғилхонада топилгани ҳақида хабар қилгандик. Уни ўз хотини ва қайноғалари ўлдирганликда гумон қилинаётганини таъкидлагандик. Қашқадарё вилоят прокуратураси олиб бораётган жиноят иши материалларига кўра, ҳозирда қотилликнинг Эсон Мухторовнинг фарзанди Фарҳод бўйнига олгани маълум бўлди. У ўз онаси билан биргаликда бойлик юзасидан отаси билан талашиб, мудҳиш жиноятга қўл урган экан.