27 January 2010
06:42 - Европа Иттифоқининг президенти Нурсултон Нзарбойни Брюсселга таклиф қилди
Қозоқларнинг Казинформ агентлигининг билдиришича, кеча Европа Иттифоқининг президенти Херман Ван Ромпёй ЕХҲТнинг жорийдаги раиси, Қозоғистон Давлат котиби - ташқи ишлар вазири Канат Саудабаевни Брюсселдаги ўз қароргиҳида қабул қилди. Учрашув пайтида Херман Ван Ромпёй ЕХҲТнинг саммитини чақириш ғоясини олға сураётган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойни қўллаб-қувватлади ва уни бу ташаббуси билан табриклади.

Айни замонда, Херман Ван Ромпёй Нурсултон Назарбойни шахсан Брюсселга таклиф ҳам қилди.

Бу воқеалар, яъни Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ЕИ раҳбари томонидан қабул қилиниши, Нурсултон Назарбойнинг Брюсселга таклиф қилиниши кўрсатмоқдаки, қўшнимиз дунё миқёсидаги сиёсий ўйинчига айланмоқда. Ўзбекистонга ҳам шундай эътибор бериладиган, унинг президенти Брюсселга таклиф қилинадиган кунлар қачон келади?