23 January 2010
03:53 -
“Ёшлар” телерадиоканали Бош директори Хайрулла Нуриддинов ишдан олинди
Шу йилнинг 9 январида ва бугун бироз аввал сайтимизга номаълум шахс томонидан ёзилган хатларни эълон қилгандик. Унда Ўзбекистон телерадиокампанияси Ёшлар телерадиоканали мухбири Малоҳат Эшонқулованинг мурожаати билан каналда текширув бошлангани, тафтишларда Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура ҳамда МХХ органлари вакиллари иштирок этаётгани айтилганди. Шундан сўнг мухбирларимиз маҳаллийчилик, иқтисодий қонунбузарликларга қарши курашаётган журналист Малоҳат Эшонқулова билан сўзлашди. У аноним хатни ким ёзганини билмаслигини, лекин ундаги фактларнинг тўғри эканини билдирди.
Бугун эса канал Бош директори Хайрулла Нуриддиновнинг лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Равшан Аҳмедов тайинлангани ҳақида хабар олдик. Ҳозирда текширувлар давом этиб, қонунбузарликлар аниқланаётган экан. Хусусан, бир қанча ишламайдиган шахсларнинг номига маошлар ёзилиб, маҳаллийчилик туфайли энг ёғли лавозимларга тошкентлик қўйилибди. Воқеалар ривожи кейинги хабарларимизда.