23 January 2010
03:29 - Ёш болаларни эрга беришни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди, Ислом ислоҳотларга муҳтож
TT-AFP агентлигининг хабарида айтилишича, Саудия Арабистони уламолар кенгашиннг аъзоси шайх Абдуллоҳ ал-Мания “Муҳаммад пайғамбарнинг олтинчи асрда 6 ёшли Ойша билан никоҳ қилиниши - шу кунларда ёш қизларни эрга берилишини оқлашга асос бўлолмайди” дебди.

Бу масаланинг кун тартибига қайтдан келишининг саабаби – Саудия Арабистонининг Бураидаҳ (Buraidah) шаҳрида 12 яшар қизнинг 68 ёшли чолга эрга берилиши бўлибди.

Маълумки, мусулмонлар пайғамбар қилган ишларни қайтаришни савоб деб ҳисоблайдилар. Шундан келиб чиқилса, саудиялик Ислом олимининг гаплари динимизга шак келтиришдир. Аммо, аслида, унинг мақсади бунинг тескариси. Шу оддий воқеа ҳам Ислом динида ислоҳотлар ўтказиш лозимлигини яна бир марта исботламоқда.