23 January 2010
02:47 - Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Тошпўлат Саидов жавобарликка тортилган
Тошкент шаҳар прокуратурасида Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раиси Тошпўлат Саидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (Давлат ва ўзгалар мулкини растарата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) ва 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан очилган жиноят иши бўйича тергов олиб боорилмоқда. Ҳукуматнинг топшириғи билан адвокатларни жиловлашга бош бўлган бухоролик бу шахс палатанинг бир неча миллионлик мулкини ўмарган ва бир қанча қонунбузарликларга қўл урган.

Ҳозирча у қамоққа олинмаган, эҳтиёт чораси сифатида, ундан ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат олиш билан чекланилган, дейди мухбиримиз.