13 January 2010
22:31 - Марснинг фоторасмлари олимларни ҳайратга солди
Америкаликлар тарафидан жўнатилиб, ҳозир Марснинг атрофида сунъий йўлдош бўлиб айланаётган фозовий кемадаги камералар NASAга юбораётган расмлар олимларни ҳайрон қолдирмоқда.

Бу расмдаги манзара ҳаммани қизиқтирса керак. Марсниннг шимолий қутбини кўрсатувчи расмда қумли тепалар ва дарахт ёки буталарга ўхшаш нарсалар кўринади. Бу – Марсда ҳаёт борлигини кўрсатувчи янги фактми?

Ҳозирча олимлар бу саволга салбий жавоб бермоқдалар. Улар расмдаги дарахт-буталарни оптик алданиш натижаси демоқдалар. Уларнинг фикрича, бу дарахт каби жисмлар Марс музларининг эриши натижасида вужудга келган турли шаклдаги лой-тупроқларнинг қотиб қолган қолдиқларидир.

Нима бўлганда ҳам, одамлар секин-аста Марсга кириб бормоқдалар. Ҳозирча фазовий кемалару фотокамералар орқали.