14 January 2010
00:41 - АҚШнинг Амстердам-Детройт учоғини портлатишга буйруқ берган Йемен ал-қоидачилари жазоланмоқда
Делта авиаширкатининг Амстердамдан Детройтга учаётган учоғини портлатишга ҳаракат қилган Умар Абудумуттллаб бўйруқни Ал-Қоиданинг Йемендаги ташкилотидан олганини тан олгач, АҚШ ва Буюкбритания томонидан қўллаб-қувватланаётган Йемен ҳукумати қўшинлари Саудия Арабистонинг ҳам ёрдами билан мамлакатда ўрнашиб олган террористик ташкилотларга қарши кенг кўламли ҳужумлар бошлашди.

Бир неча кун аввал ҳукумат қўшинлари билан тўқнашувда 19 шиа жангариси йўқ қилингаги ҳақида хабар тарқатилганди. Бугун Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ал-Қоиданинг Йемен бўлими раҳбари Абдулла ал-Меҳдер ўз уйида қуршаб олинган ва отишмада ўлдирилган.

Саудия Арабистон қўшинларининг террорга қарши Йемендаги хужумларда иштирок этишлари шу даражага етиб бордики, Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажод бу мамлакат раҳбарларини мусулмонларни ўлдиришга қатнашмасдан, сионистларга қарши уруш бошлаш фойдалироқ эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилди.

Ҳозирча, АҚШ ва Буюкбритания қўшинлари Йеменда бошланган террорга қарши оперцияларда иштирок этишмаяпти. Агар, йеменликларнинг ўзи Саудия Арабистони ёрдамида жиддий мувафаққиятларга эришолмаслар, АҚШ ва Буюкбритания бу ишга аралашиши муқаррар.