13 January 2010
21:37 -
Апеллация суди Ғанихон Маматовнинг ҳукмини кучида қолдирди
Бугун Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамиятининг фарғоналик фаоли Ғанихон Маматхоновнинг жиноят иши Фарғона вилояти судида апеллация босқичида кўрилди. Жиноят ишлари бўйича Охунбобоев тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Бу ҳақда хабар қилган Voice Of Freedom интернет нашри Маматхоновнинг фаол ҳуқуқ ҳимоячиси экани, болалар меҳнати, фермерларнинг ҳуқуқлари бузилиши борасида самарали меҳнат қилганини таъкидлаган.
Афсуски, у хизмат қилган Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ўз фаолининг ўтган йили 9 октябрда ҳибсга олинганидан бери унинг озод қилиниши борасида бирорта ҳаракат қилмади.