12 January 2010
18:29 - Тошкент аэропортида патронлар билан қўлга тушган Исроил фуқароси қўйиб юборилган
Аввал хабар қилинганидек (қаранг: 11 январь хабарлари), Тошкент аэропортида Исроил фуқароси Тамара Ягудаеванинг қўлидаги багаж текширилганда, анчагина патрон топилган ва у аёл ушланганди. 31 ёшли Тамара қўлидаги сумкани дугонасидан олгани ва ҳатто униннг ён чўнтакларига қараб кўрмаганини айтган. Тел-Авивдаги «Бен-Гурион» аэропортида бу аёл хавфсизлик назорат системаларидан ўтган, аммо ҳеч қандай шубҳали нарса чиқмаган.

Ҳозир маълум бўлишича, Тамара Ягудаева озод этилган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидаги манбага асосланиб тарқатилган хабарларда воқеанинг бошқа тафсилотлари йўқ.