12 January 2010
19:41 - Россия газ ишлаб чиқариш бозорида лидерликни АҚШга берди
Россияниннг энергетика вазирлиги ва АҚШнинг энергетик информация маъмурияти тарқатган расмий хабарларнинг "Ведомости" газетасида қилинган анализига кўра, Россияда ўтган йили газ ишлаб чиқариш 12,4 фоизга, абсолют рақамларда с 644,999 дан 582,353 миллиард кубметрга тушган. АҚШда эса, фақат январь-октябрь ойларида 620, 2 миллиард кубметр газ ишлаб чиқарилган, бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 фоизга кўп.

Россия газ сотиш бўйича чемпион, АҚШ эса, шунча газ ишлаб чиқаришига қарамасдан, яна газни импорт ҳам қилади. Ўтган йили Россиянинг газ экспорти 10 фоизга тушибди.

CIA Factbook тарқатган маълумотларга қараганда, газ заҳиралари бўйича Россия жаҳонда биринчи ўринда, АҚШ – бешинчи.