12 January 2010
17:48 - Қонунчилик Палатаси янги қонунлар штамплашга тайёр
Бир соатча олдин Марказий Сайлов Комиссиясида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг берилди. Комиссия раисининг нутқидаги баландпарвоз гаплар ҳисобга олинмаса, қуйидагилар маълум бўлади.

10 январда ўтказилган иккинчи тур сайловидан кейин Қонунчилик Палатасининг 150 ўрни эгалланди. Унинг таркиби қуйидагича бўлади:

Либерал Демократик Партияси 53 депутатга эга
Халқ Демократик Партияси – 32
“Миллий Тикланиш” Партияси – 31
“Адолат” социал Демократик Партияси – 19
Экологик Ҳаракат – 15

33 нафар депутат аёллардан бўлибди, уларнинг фоизи 22. Депутатларнинг 31,3 фоизи (47 киши) аввал ҳам депутат бўлган кишилар. 150 депутат ичида 34 нафар ҳуқуқшунос, 37 нафар иқтисодчи бор.

Хуллас, Қонунчилик Палатаси Ислом Каримнинг амри билан келган ҳар қандай қонун лойиҳасини бир овоздан тасдиқлашга тайёр.

МСК сайтида берилган брифинг ҳақидаги хабарда Комиссия раиси Мирзаулуғбек Абдусаломовнинг қисқа нутқидан бошқа ҳеч нарса йўқ. Савол-жавоб бўлганми, бўлса қандай саволлар берилгани айтилмайди.