12 January 2010
03:33 -
“Эзгулик” фаоли Ҳасан Чориевнинг фарзандлари устидан суд 14 январда бошланади
Жиноят ишлари бўйича Сирғали тумани судида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориевнинг ўғли Ботир ((“Бирдамлик”чи Баҳодир Чориевнинг укаси), келини Азиза Саидова ҳамда набираси Шоҳруҳларнинг устидан қўзғатилган жиноят иши кўрила бошлайди. Чориевлар хонадони вакиллари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси (Ўзбекистон Республикасида бўлиш, хорижга чиқиш қоидаларини бузиш) билан айбланмоқда. Улар 2005 йили БМТнинг қочқинлар бўйича комиссарлигидан қочоқлик мандати олган ва АҚШда истиқомат қилишаётганди.
Ботир Чориев, Азиза Саидова ҳамда Шоҳруҳ ўтган йили Ўзбекистонга келишган ва уларга нисбатан Тошкент халқаро аэропортининг ўзида жиноят иши қўзғатилган. Қарийб 4 ой давом этган терговлардан сўнг айблов хулосаси тайёр бўлиб, иш судга чиқди. “Жиноят иши бир гап бўлар, лекин мен 6-синф ўқувчиси бўлган неварам Шоҳруҳнинг мактабдан қолиб кетаётганидан сиқиляпман. У АҚШда мактабга борган ва деярли ўзбек тилида ўқий олмайди” дейди Ҳасан Чориев.