12 January 2010
02:24 -
Британия экс-қўриқчиси Қаюм Ортиқовнинг укаси ҳам қамоққа олинди
Бугун Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан Чилонзор суди ҳукми билан одам савдосида айбланиб, қамалган ва Тоштурмада ноинсоний қийноқларга солинган Британия элчилигининг собиқ қўриқчиси Қаюм Ортиқовнинг укаси Самандар (1976 йилда туғилган) ҳам қамоққа олинди. Бу ҳақда хабар қилган “Эзгулик” жамияти вакилига кўра, Бухородаги Отбозор турмасига жойлаштирилган Самандар Ортиқов ҳам одам савдосида айбланмоқда.
Маълум бўлишича, у ҳам Россияга мардикор юборишда акасига шерик бўлган. Ўз қишлоғида яшаётган Самандар Ортиқовга Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтган йилнинг 10 майида қидирув эълон қилинган экан, дейди мухбиримиз.