12 January 2010
03:48 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Ҳақиқат бор экан-ку!”
Аҳмаджон Мелибоев деган одамнинг «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррирлиги вазифасидан кетказилиши адабий жамоатчиликнинг кўнглидаги айни муддао бўлди.
Афсусланарли жойи шундаки, «Адабиёт ва санъат»нинг Аҳмаджон Мелибоевдан озод бўлишини кўриш қабринг нурга тўлгур Одил Ёқубовга насиб қилмаган экан - бу ажойиб воқеа бир ой бурун содир этилганда Одил Ёқубовнинг умри бир неча йилга узаярмиди, балки. Чунки Одил Ёқубов «Адабиёт ва санъат»нинг адабиёт ва санъат минбарига айланиши учун кўп меҳнат қилган, уни барометр даражасига кўтарган эди. Шунинг учун ҳам Одил Ёқубовнинг Бош муҳаррирлиги йиллари «Адабиёт ва санъат» мамлакатимиздаги энг оммавий, энг маърифатли газетага айланган, зотан, ўша йиллари «Ўзбекистон адабиёт ва санъати»ни ўқиб, ўзбек адабиётининг, ўзбек санъатининг даражасини, аҳволини билса бўлар эди.
Энг катта фазилати ошхўрлик бўлган ва шунинг учун ҳам адабий ва ноадабий жамоатчилик ўртасида «ошхўр» лақаби билан машҳур Аҳмаджон Мелибоев «Адабиёт ва санъат»ини зўр бериб ошхўр газетага айлантирди, яъни «Адабиёт ва санъат» Аҳмаджон Мелибоевнинг айнан ўзига ўхшаб қолди: айниқса кейинги йиллари ўн минг нусхадаги ададлар хаёлга айланди. Шунинг учун газетанинг сўнгги юбилейига келган Одил Ёқубов «Газета... қани!» деб ўшқирган ва дастурхонга ҳам ўтирмасдан кетиб қолган эди.
Кейинги беш-олти йилда «Адабиёт ва санъат» энг ўқилмайдиган газетага айланган экан, бу ҳолат мамлакатимиз фуқароларининг маърифатсизлигидан, борингки, саводхонлигининг даражаси сустлигидан далолат эмас, аксинча, халқимизнинг кўзи очиқ, яъни маърифий даражаси кўпчилик ўйлаганидан ҳам бироз баландроқ бўлгани учун «Адабиёт ва санъат»нинг мутолаасига ҳеч ким кўзининг нурини қиймади. Чунки газетанинг қайси саҳифасига қараманг, ошхўрлик билан машғул Аҳмаджон Мелибоев Остап Бендерникига ўхшайдиган тишларини кўрсатиб турар эди.
Шу муносабат билан бир латифа эсга тушади: икки ошна бир куни тўйгунича ароқ ичишибди. Бири иккинчисига айтармиш: «Ошна, сен ҳам юрибсан-да, бир хотинни зайнит қилиб».
Ишқилиб бу сиймонинг газета тахламларида қолиб кетгани чин бўлсин!
Шариф Алиев