11 January 2010
12:51 - Хато қилган одам узр сўраши кераклиги – замонавий жамиятнинг белгисидир, буни ўзбек мухолифатчилари ҳам билиши керак
Яқинда АҚШлик икки журналист томонидан чоп этилган бир китобда АҚШ демократларининг Сенатдаги кўпчилик лидери Гарри Риднинг президент сайловидан олдин хусусий бир суҳбат пайтида айтган гаплари ҳам ўрин олган. Гарри Рид “Обама президент бўлиб сайланиши мумкин, чунки, у очсиёҳ рангли афроамерикалик ва унинг негрларга хос талаффузи йўқ” деган экан.

Китоб чиқиши билан Республикачилар Партияси Миллий Комитетининг раиси Майкл Стилл Гарри Ридни истеъфога кетишга чақирди. Аммо, Гарри Рид ноўрин гаплари учун узр сўраш билан чекланди, Обама узрни қабул қилганини билдирди.

Замонавий жамиятда шундай бўлиши, ноўрин гаплар учун узр сўралиши керак, бошқаларга ибрат бўлсин. Акс ҳолда, ноўрин гаплар ҳақорат ва ёлғон-бўхтонларга айланиб кетиши муқаррар.

Бу норма ҳали сиёсий тарбия кўрмаган баъзи ўзбек мухолифатчилари учун ҳам ишлаши керак. Маслан, ифлослик ва пасткашлик рамзига айланган “Янги дунё” сайтида Ёдгор Обид, Толиб Ёқуб ва Юсуф Расул кабилар ўз сафдошларига қарши қабиҳ ва ёлғон-бўхтон гаплар гапиришни одат қилиб олганлар. Гап бировни танқид қилиш, кимнидир фактлар билан айблаш тўғрисида эмас, айнан атайлаб қилинган ҳақорат ва ёлғон-бўхтонлар тарқатиш хусусидадир.

Шундай бўлишига қарамай, бу сайт билан ҳамкорлик қилувчилар билишлари керакки, улар ҳам секин-аста пасткашлик ботқоғига ботиб бораверадилар.