11 January 2010
13:42 -
Ислом догмаларини илмий асослашга уриниш ва имомларни иш ташлашга чақириш ақлсизликдир, Исломни ислоҳот қилиш керак
Ислом дунёси жаҳонда ҳамма нарсада ҳаммадан орқада қолиб кетганини ҳеч ким рад этолмайди, аммо буни очиқча тан оладиган мардлар, аҳволни тузатишга тўғри йўл кўрсатадиган оқиллар кам. Бу ҳам орқадалигимизнинг сабабларидан биридир.
Ҳозир Исломнинг баъзи догмаларини илмий асослашга уринишлар бўлмоқда. Мисоллар етарлича бор. Масалан, таҳорат сувининг инсон организми учун фойдали эканлиги гўёки илмий равишда асослангани Туркияда бошланғич синфларнинг ўқув китобларига киришига сал қолди. Бош вазир Ражаб Эрдўғон бу ишга аралашиб шарманда бўлди. Сайтимизда бу ҳақда берилган хабар қуйидагича эди.
Туркияда таҳорат суви жанжали (14 октябрь, 2006 йил)
Туркияда мактабларда ўқитиладиган “Дин маданияти ва аҳлоқ” китобининг бу ўқув йили учун чиқарилган нашрида “Таҳорат суви инсон қонидаги қизил ҳужайраларни кўпайтиради” деб ёзилиши катта жанжалга сабаб бўлди. Ёзувлар қандайдир бир немис олимига асосланиб берилаётгани китобда айтилган бўлса ҳам, буни хурофотчилик деб баҳолаганлар кўп бўлди.
Аввал журналистлар Туркия Маориф вазири Ҳусайин Челикка “ёпишдилар”. Вазир бу айбномалар туркча китоб ёзганларга эмас, немис олимига тегишли эканлигини рўкач қилиб, ўз вазирлигини оқлашга интилди. У ҳатто “олим буни исботлаган бўлса, бизда нима айб” каби сўзлар ҳам айтди. Кейин саволлар Бош вазир Эрдўғонга берилди. У ҳам бу иддаонинг илмга асослангани айтиб, “Немис олимининг бу сўзлари ёзилган китобини (немис олимининг асл китоби назарда тутилмоқда, туркча дарслик эмас. – “Ҳаракат”) ўзингиз кўрдингизми?” деган саволига “ҳа” деб жавоб ҳам берди.
Аммо, кейинчалик, немис олимининг сўзлари бошқача эканлиги маълум бўлди. Туркиянинг Бош вазири билан Маориф вазири қанчалик шарманда бўлганларини гапириб ўтириш ортиқча. Ниҳоят, Туркия вазири танқидчиларга таслим бўлди ва бу сўзлар жиддий дарс китобига қандай тушиб қолганини ўрганиш учун текшириш бошлатганини эълон қилди.
Худога ишонган одам, илоҳий кучга ҳам ишонади. Бу кучнинг бор йўқлигини исбот ҳам қилиб бўлмайди, инкор қилиб ҳам. Унга фақат ишонилади. Аммо, таҳорат сувининг қудрати ҳақидаги иддао биринчи марта илоҳий кучнинг борлигини исботи бўлган бўларди. Шундай жиддий масалада “қовун туширганлар” - исломчилар партияси ҳисобланадиган ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясига оид одамлар бўлгани сабабли, бу жанжал исломий ва дунёвий давлат тарфдорлари ўртасида узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган жангни яна оловлантирди.
* * *
Бошқа мисол - ҳижоб эркакларнинг жинсий ҳирсини тийиб туриш воситаси эканлигини илмий асослашга уринишдир. Эмишки, Европа олимлари (Европа олимлари деса ишонарли бўлади-да!) тажрибалар ўтказиб исботлашибдики, эркакларнинг жинсий ҳирслари ҳижобсиз аёлларни кўрганда кўпроқ тўлғанармиш.
Фараз қилайлик, ростдан ҳам шундай. Демак, ҳижобнинг илмий асоси бор. Буларни ўқув китобларига ҳам киритайлик. Уларнинг асосида тарбияланган кейинги авлод мусулмонлари Оллоҳга ишончни ҳам илмий асослашни талаб қилсалар нима бўлади? Ислом дини битади. Аммо, ишонамизки, мусулмонларнинг ўзи Ислом ақидаларини илмий асослашга уринаётган Ислом душманларининг йўлини тўсадилар, уларнинг ақл-ҳушини жойига келтириб қўядилар. Чунки, ақидалар илмий асосланмайди, уларга шундоқ ишонилади. (Дарвоқе, ақида/догма сўзини салбий маънода тушунадиганлар аввал луғатларга қараб олишсин.)
Исломни замонавийлаштиришга интилишнинг бошқа аҳмоқона мисоллари ҳам бор. Айнан шундай мисолларнинг бири ушбу лавҳанинг ёзилишига сабаб бўлди.
Туркиянинг энг катта газетаси «Миллиёт»нинг бугунги сонида билдирилишича, кеча Диёнат ва Вақф хизматчилари синдикати (профсоюзи) тарафидан уюштирилган «Намоз билан тирилиш» конференциясида таниқли исломчи журналист Абдураҳмон Дилипок айтган гапларнинг қисқа мазмуни шундай: «Аёллар эркаклар каби номозларини масжидда қилишлари керак... Бундан ташқари, мусулмон хотинлар уч марта эмас, икки марта овқат есалар, бунчалик семирмайдилар ва уларнинг эрлари кўчаларда қоматлироқ аёлларнинг кетидан кетишни тўхтатадилар... Имомлар беш маҳал фарзли намоз ва фарз бўлмаган ярим кеча номозларини ҳам қилдирадилар. Бироқ, чекланган иш соатлари учунгина маош оладилар. Улар ўз ҳақларини талаб қилишсин, керак бўлса, иш ташлаш уюштиришсин...».
Кўриниб турибдики, Абдураҳмон Дилипокка кўра, гап ҳижобда эмас, гап қоматлироқ бўлишда. Қаранг, баъзи мусулмонларда Исломни замонавийлаштириш иштиёқи шунчалик кучликки, аёлларни қомат хусусида ўйлашга, имомларни эса Оллоҳни унутиб, иш ташлашга чақирадилар.
Хуллас, Ислом догмаларини илмий асослашга интилиш – Исломга душманликдир. Исломни юқорида айтилган шаклда замонавийлаштиришга интилиш эса ақлсизликдир.
Ислом догмаларини илмий асослаш ҳам керакмас, Исломни замонавийлаштириш ҳам. Исломни ислоҳот қилиш керак.