11 January 2010
12:14 -
Эроннинг муллалари Каҳризак лагерини бекитишибди, Ислом Карим Жасликни бекитсин
Ўтган йили Эронда Маҳмуд Аҳмединажоднинг президентликка қайта сайланишида йўл қўйилган сохтакорликларга қарши намойиш уюштирган мухолифатчиларнинг бир қанчаси полиция томонидан ушланиб, қамоқхона ўрнига Каҳризак лагерига юборилган ва энг камида уч киши ўша ерда ўлдирилган эди. Кейинроқ маълум бўлишича, уларни қамоқхона ўрнига лагерга юбориш Теҳрон шаҳрининг прокурори Саид Мортазавининг талаби билан бўлган экан. Эрон парламенти – Мажлиснинг махсус комиссияси ҳам мухолифатчиларнинг ўлимида маъсулият Саид Мортазавида эканлигини тасдиқлагач, Эрон ҳукумати Каҳризак лагерини бекитди, шаҳар прокурори вазифасидан олинди, дейилади «Свобода» радиосининг хабарида.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим ҳам ҳеч бўлмаса Эрон муллаларидан ўрнак олиб, мудҳишлик рамзига айланган Жаслик лагерини бекитиши ва чўлнинг ўртасида бундай лагерь қурдиргани учун миллатдан узр тилаши керак. Миллат уни кечирадими ёки йўқ – номаълум, аммо бу лагерь Ислом Карим президентлигининг рамзи бўлиб қолиши аниқ. Освенцим Гитлернинг, ГУЛАГ Сталиннинг рамзи бўлиб қолгани каби.