11 January 2010
05:12 - Қонунчилик Палатасига сайлов бўйича такрорий овоз бериш якунланди
Марказий Сайлов Комиссиясининг кеча соат 22 да тарқатган хабарида билдирилишича, 39 сайлов округидаги 2475 сайлов участкасида такрорий овоз бериш тугалланган. Бу округларда сал кам 5 миллион сайловчи рўйхатга олинган экан, уларнинг 79,7 фоизи овоз берган эмиш. Сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг 4 мингтан ортиқ ваколатли вакиллари сайловни кузатишибди. Сайловга доир қонунларнинг бузилиши ҳақида биронта шикоят тушмапти. Ҳозир маҳаллий сайлов комиссиялари партияларнинг кузатувчилари назорати остида берилган овозларни санашмоқда.

Хуллас, ҳамма нарса жойида. Сайлов спектаклининг охирги саҳнаси ҳам битмоқда. Фақатгина натижаларни эълон қилиш қолди. Аммо Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармаслиги аввалдан маълум. Ўзгаришлар мухолифат оёққа тургандан кейингина бўлади.