10 January 2010
14:13 -
Россия ва Белорусия нефть масаласида яна келиша олишмади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Россия билан унинг энг яқин иттифоқчиси Белорусия ўртасидаги муносабатлар яна ҳам таранглашиб бормоқда. Бунинг икки сабаби бор.
Биринчиси - Европа Иттифоқининг сиёсати. Бу Альянс инсон ҳуқуқларини очиқча поймол қилиб келаётган Лукашенко режимига қарши турли санкциялар киритиш ва уни дунёдан изоляция қилиш ўрнига, у билан алоқаларни кенгайтириш ва иқтисодий ёрдам воситасида ўзига оғдириб олиш йўлига ўтди. Табиий, бу қармоққа илинган Белорусия Россияга нисбатан ўзини мустақилроқ тутишга интилмоқда.
Иккинчиси, Белорусия диктатори Лукашенко ҳозир Россиянинг ўзидан бошқа иттифоқчиси йўқлигидан фойдаланиб ва керак бўлса шантаж ҳам қилиб, руслардан максимал иқтисодий ёрдам ундириб олиш ниятидадир.
Шундай шароитда, Россия ва Белорусия русларнинг белорусларга сотадиган нефтнинг нархида келиша олмаяптилар. Кечагина Россия бу масалада орқага чекиниб, Белорусияга божхона ҳаққи олмасдан нефть сотишга тайёр эканлиги маълум бўлганди.
Аммо кеча Москвада давом этган музокаралар яна боши берк кўчага кирган, икки томонлама шартнома яна имзоланмаган. Демак, Белорусия русларнинг бундан ҳам кўпроқ орқага чекинишини истамоқда.
Белорусия Россиянинг нефтига мухтож эканлиги сабабли бу масалада белоруслар чекиниши керак эди. Лекин, ўз итифоқчисидан айрилиб қолмасик учун, Россия яна чекинса керак.
Собиқ колхозчи Лукашенко бало чиқди. Собиқ госпланчи Ислом Каримни унинг олдига стажировкага юбориш вақти келмадимикан.