11 January 2010
05:22 -
Хабарларнинг хабари: Италиялик аёл 6 чақалоқ туғди
Италиянинг жанубидаги Бенвенто шаҳрида 30 ёшли аёл 4 қиз ва 2 ўғил туғди. Докторлар кесарево кесиши қилишга мажбур бўлишган, аммо аёлнинг ҳам чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши.
Чақалоқларнинг оғирлиги 610 дан 800 граммгача. Уларнинг ҳаммаси сунъий нафас олиш системасига боғланишган.
Бу ҳақда хабар берган Reuters агентлигининг билдиришича, аёл сунъий эмас, табиий равишда ҳомиладор бўлган, лекин иккиқатликдан олдин махсус даволаниш процедуралари олган экан. Бунчалик кўп ҳомилаликнинг сабаби ўша даволаниш бўлса керак, деб тахмин қилинмоқда.