06 January 2010
22:26 -
“Эзгулик” янги йилни кичик ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган релизида айтилишича, бу жамият тарафидан ҳуқуқлари ҳимоя қилинаётган маҳкума Райҳон Соатованинг номусига тажовуз қилган Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўғатилган. Миршабларнинг ваҳшийлиги юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтиш лозим, ўтган йилнинг августида босқинчиликда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинган уч опа-сингилнинг бири 4 ойлик гўдагидан ажратилган, бири миршаблар томонидан зўрланган ва учинчиси руҳий касалликлар шифохонасига тушганди.
Жамиятнинг ушбу релизида миршабларнинг жавобгарликка тортилиши ижобий қабул қилингани таъкидланади, аммо дастлабки терговлар даврида иқрорликлар зўровонлик йўли билан олинганига қарамай суд ҳукми ҳалигача ўзгаришсиз қолаётгани қораланади. Юқори инстанция судларидан адолатсиз ҳукмни бекор қилиш ва миршабларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 235-моддаси (Қийноқ, ноинсоний муносабатлар ва зўраки иқрорликлар олиш) билан ҳам айблов эълон қилиш талаб қилинади.
Релизнинг тўла матнини жамиятнинг расмий веб сайтида ўқийсиз — www.ezgulik.org