06 January 2010
21:55 -
“Ҳуррият” газетаси Бош муҳаррири икки танқидий мақола учун ишдан олинди
“Ҳуррият” мустақил газетаси Бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов ҳамда унинг ўринбосари Ҳосил Каримов газетада чоп этилган икки танқидий мақола учун лавозимидан бўшатилган. Мазкур мақолаларнинг биринчиси газета мухбири Аъзам Рустам имзоси билан 2009 йилнинг 12 августида чоп этилган “Солиқчи нега айбдорга айланди?” мақоласи бўлиб, унда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида коррупцион гуруҳнинг қурбони бўлган солиқ инспектори Акбар Исломов ҳимоя қилинади. Давлат манфаатларига бир неча миллионлаб зарар келтирган давлат амалдорларининг жиноятлари фош этилади. Мазкур мақоладан сўнг Акбар Исломов амалдорларга туҳмат қилишда айблаб ҳибсга олинган, журналист Аъзам Рустам ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Иккинчи танқидий мақола эса газетанинг 2009 йил 24 ноябрь сонида чоп этилган Ҳамид Салимовнинг “Чинозда замонавий бозор мавжуд” номли мақоласи бўлиб, мақолада ана шундай бозор бўлгани ҳолда туманда бошқа бир қўлбола буюм бозори фаолият юритаётгани тилга олинади. Мақола мазмунидан солиқ ва бошқа мутасадди органларнинг назаридан четда қолаётган бу бозорнинг ҳомийлари кимлар, деган савол ўртага чиқади.
Абдурасул Жумақулов ўзбек матбуотидаги мадҳиябозликдан қочиб, имконият даражасида танқидий чиқишларга йўл бераётган муҳаррири эди. У “Ҳуррият” тарихида илк бор газета тиражини қарийб 20 мингга етказганди. Ҳозирда таҳририятга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасидан анчагина сиёсий ҳушёр шахс мутасадди этиб тайинланган.