06 January 2010
13:46 -
Қозоғистон ва Ўзбекистон расмий агентликларининг хабарларини солиштирсак...
Қозоғистоннинг давлат ахборот агентлиги Казинформ бугун эрталаб тарқатган хабарларнинг баъзиларидан маълум бўладики:
- Янги йил байрами кунлари Олмотада 10 дан отиқ йўл-транспорт ҳодисси юз берган, 3 киши ҳалок бўлган;
- Остонадаги қурилиш объектларидан бирида кеча соат 16:02 да бетон плита бир ишчининг устига тушиб кетган, у одам ҳалок бўлган;
- Олмота ва Қўстоной вилоятларидаги ёнғинларда тўрт киши ҳалок бўлган;
- Мангист вилоятида бўронда бедарак йўқолган 11 кишини қидириш давом этмоқда;
- Оқмола вилоятининг Бурабай туманида бўронда қолган 11 киши қутқарилган;
- ЕХҲТнинг Остонада бўладиган саммити учун концептуал ва ташкилий масалаларни ўрганиш бошланган;
- Дунё бозорларида нефтнинг нархи яна ошди;
- Барак Обама АҚШ разведкасининг хатоларини тан олди;
Яъни, қозоқларнинг ахборот агентлиги бўлган воқеаларни, улар яхши-ёмон эканлигидан қатъий назар, ёритмоқда. Уларни ўқиган одам Қозоғистон ва дунёдаги реал воқеликни ўрганади.
Хўш, Ўзбекистонда нима бўлаяпти? Ҳеч нарса. Чунки, Ислом Карим раҳнамолигида яшаётган Ўзбекистондек мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА бугун ҳали ўз ишини бошламади. Бошласа нима бўларди? Кеча ЎзА тарафидан тарқатилган хабарларга асосланадиган бўлсак:
- Ислом Карим номига янги йил табриклари келиши келиши давом этмоқда (Қизиқ, Қозоғистон президент номига бундай табриклар келмаяптими? Путингачи? Обамагачи? Келаяпти. Аммо, расмиятчилик учун жўнатиладиган бундай табриклар Ўзбекистондан бошқа ҳеч бир ерда хабар эмас);
- Алишер Навоий театрида “Дўстлар даврасида” номли маданий-маърифий йиғилиш ўтган;
- Алишер Навоий номли кутубхонада “Ёшлар – юрт таянчи” номли китоб кўргазмаси бўлган;
- Шахматчиларимиз ва боксчиларимиз ҳаммани ютмоқда;
- Фарғонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда;
- Президентимиз қарорларига асосан ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланмоқда.
Шу хабарларни ўқиган одам Ўзбекистондаги реал ҳаётни ўрганадими? Қолаверса, бизнинг мухбирлаимиздан бошқа бир одам ЎзАнинг мамлакат ҳаётини ўзида акс эттирмайдиган, бунинг устига, зерикарли бўлган хабарларини ўқирмикан?