06 January 2010
13:21 -
Қамоқдаги собиқ бирликчи Исроил Холдорнинг аҳволи яхши, ҳозир у Навоийдаги муассасада сақланмоқда
Кўпдан бери оммавий ахборот воситаларининг тилидан тушиб қолган андижонлик мухолифатчи, собиқ бирликчи, кейин “Эрк” партиясининг Андижон вилояти ташкилотининг раиси бўлган Исроил Холдорнинг аҳволи яхши. У яқинда уйига хат ёзиб, ўзининг бир муддат Тошкентдаги сангородда даволангани ва ҳозирда Навоийдаги 64/29-муассасада сақланаётганини маълум қилган. Бу ҳақда унинг ўғли Абдулҳамид мухбирларимиз билан мулоқоти чоғида баён қилди. Маълум бўлишича, бир неча халқаро ташкилотлар бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари қатори Исроилнинг озод қилиниши учун ҳам кампания бошламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Андижон воқеаларидан кейин мухолифатга қарши бошланган навбатдаги босимлар даврида Исроил Холдор Ўзбекистонни тарк этиб, Ўшга келган ва қочқин сифатида бошқа мамлакатга кетиш учун БМТнинг керакли идораларига мурожаат қилган эди. У 2006 йилнинг ўрталарида сирли равишда Ўшдан ғойиб бўлди. “Ҳаракат” Агентлиги бу хусусда бир қатор хабарлар бериб, “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясини ўз аъзосини қидиришга ҳам ҳаракат қилмасликда айблади.
Кейинчалик, айнан, “Бирлик” фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан Исроил Холдор Андижонда МХХ ертўласида эканлиги белгиланди. Бу хусусда “Эзгулик” жамияти баёнот тарқатди.
“Бирлик” Исроил Холдорни ҳимоя қилиш ишлари, хусусан, адвокат ёллаш учун керакли моддий ёрдамни уюштирди, аммо, “Бирлик” ва “Эзгулик” энг катта талафотга учраган жой Андижон бўлгани сабабли, уни бу ерда ҳимоя қилиш ишини етарли даражада ташкил қилиб бўлмади.
2007 йил 13 февралда бошланган суд жараёни тезлик билан ўтказилиб, 19 февралда тамомланди ва Исроил Холдор олти йилга озодликдан маҳрум этилди.
Бу воқеалар билан қизиққанлар “Ҳаракат” журналининг 2007 йил 1 (64) сонида эълон қилинган “Олти йилга маҳкум этилган Исроил Холдоровнинг тарихи” номли мақола билан танишишлари мумкин. Уни ўқиш учун журналнинг ушбу сайтдаги архивига кириш ёки сайтнинг “Қидирув” системаси билан “Исроил Холдоров” сўзларига оид материалларни топиш керак.